Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Мен ҳам масъулман». «Алоқабанк»да сайлов қонунчилиги тарғиботи ўтказилди

«Мен ҳам масъулман». «Алоқабанк»да сайлов қонунчилиги тарғиботи ўтказилди

Фото: АТ «Алоқабанк»

Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлигини ўтказиш мақсадида АТ «Алоқабанк»нинг катта мажлислар залида банкнинг бош офис амалиёт бошқармаси ва Миробод филиали ходимлари учун давра суҳбати ўтказилди.

Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан бир ой давомида «Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги» ўтказиш белгиланганлиги муносабати билан ушбу давра суҳбатига сайлов масалалари тартибга солувчи номатив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти, шунингдек, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенг тушунтириш мақсадида Марказий сайлов комиссияси азоси Б.Юнусов таклиф қилинди.

Фото: АТ «Алоқабанк»

У ўзининг марузасида жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутутларига бутун халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этишлари учун янги имкониятлар эшигини очишини айтиб ўтди.

Сайловлар – бу мамлакатимизда амалда бўлган ҳуқуқий нормаларнинг нечоғлик демократик руҳда эканини намоён этадиган, демократик ҳуқуқий давлатнинг узвий белгиси, халқнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этишнинг, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқрувидаги иштирокининг асосий шакли бўлиб, ўта муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Сайлов жараёни фуқаролар сиёсий фаоллигининг ошиши, ҳуқуқий онги ва сиёсий маданиятининг янада юксалишига хизмат қилади.

Сайловлар — фуқароларнинг жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришдаги иштирокининг асосий шакли, уларнинг ўз сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, хоҳиш-иродасини эркин ифодалашни таъминлашга хизмат қиладиган муҳим сиёсий тадбирлигини инобатга олиб Ўзбекистонимизнинг фаравон келажаги учун қонунлар яратувчи Парламент ва ҳудудлар манфаатларини рўёбга чиқарадиган муносиб номзодларни танлашда «мен ҳам масъулман» деб ёндашсак юртимиз порлоқ келажагига муносиб ҳисса қўшган бўламиз, деб тадбирга якун ясаган маърузачи.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг