Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ Фарғона вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

МИБ Фарғона вилоят бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Аюбхон Алимов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Тўлқин Абдуллаев фаолият юритганди.

А.Алимов 1981 йил Фарғона вилоятида туғилган. Иш фаолиятини 2007 йилда Суд ижрочиларининг Бағдод туман бўлими суд ижрочиси вазифасида бошлаган.

Бюро органларида иш фаолиятини 2018 йилдан бошлаб, бир қатор масъул лавозимларида ишлаб келган.

2021 йилда Данғара туман, кейинчалик Қўқон шаҳар бўлимлари бошлиғи сифатида хизмат қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг