Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«МИБ кўз ёшларга ишонмайди»ми?

«МИБ кўз ёшларга ишонмайди»ми?

Аҳолининг маълум қатлами орасида шундай гап пайдо бўлган: «МИБ кўз ёшларга ишонмайди» («Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмига ишора). Бу гапда ҳақиқат учқунлари йўқ эмас. МИБ (Мажбурий ижро бюроси)нинг иши ижро ҳужжатларини амалга ошириш. Ижро мажбурийми, бошқа чораям йўқ-да. Бироқ бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлимининг икки ходими – Ж.Ҳайдаров ва С.Ҳасанов юқоридаги гапнинг аксини қилишди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Коҳота МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг энергия ресурсларидаги истеъмолини назорат қилиб юрган икки ходим 97-уйнинг эшигини қоқишади. Чунки, хонадоннинг табиий газдан қарзи 1 миллион сўмдан ортиб кетган, буям анчадан буён тўланмай келинаётган экан.

Ходимлар қарашдики, хонадон кам таъминланган оилалардан, жойида қарзни тўлаш имконияти йўқ даражада.

МИБчилар хонадоннинг табиий газ тармоғидан узиб кетгандир?

Йўқ. Улар бошқача йўл тутди. Мазкур МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркорга вазиятни тушунтиришди: савоб ишга тобингиз қандай, ока? Тадбиркор кўп ўйламай хонадоннинг қарзини тўлаб берди.

Гап йўқ: тадбиркорга ҳам, МИБчиларга ҳам.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг