Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мигрантлар ишлашга рухсат олиш учун 2023 йилда Россияга 1,16 млрд АҚШ доллари тўлади

Мигрантлар ишлашга рухсат олиш учун 2023 йилда Россияга 1,16 млрд АҚШ доллари тўлади

Фото: Мигранту Рус

2012–2014 йилларда Россияда бир пайтнинг ўзида 7 млн нафар мигрант бўлган, бироқ 2014-2015 йиллардаги инқироз оқибатлари ва миграция қонунчилигидаги ўзгаришлар сабабли 2019 йилга келиб рақамлар 4,4-5 миллионгача қисқарган. 2022 йил февралидан сўнг эса кўрсаткич пандемиягача бўлган даврдагидан ҳам пасайиб кетган.

Миграция бўйича мутахассис Юлия Флоринская ёзишича, 2022-2023 йилларда мигрантларнинг ўртача сони 3-3,5 млн нафардан ошмаган. Мутахассис қўшимча қилишича, Россияда мигрантлар статистикаси бўйича ягона ишончли манба йўқ, шу боис турли манбалардан олинган маълумотларни умумлаштиришга тўғри келган.

Айтилишича, Россиядаги меҳнат мигрантларининг деярли барчаси — марказий осиёликлар. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан ишлагани борганлар улуши — 90 фоизга яқин. Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари патент олиб ишлаётганларнинг аксариятини ташкил этади. ЕОИИга кирмаган МДҲ мамлакатлари фуқароларига берилувчи бу ҳужжат бўлсагина Россияда ишлаш мумкин.

Ҳар ой патент учун тўлов қилиш шарт: тўловлар ҳудудларга қараб ҳар хил: 2023 йилда Чеченистонда — 2,7 минг рубл, Ямал-Ненец автоном округида — 10,9 минг рубл. 2023 йилда мигрантлар патент олиш учун Россия ғазнасига тўлаган жами пуллар 106,7 млрд рубл ёки 1,16 млрд АҚШ долларидан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг