Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миллий гвардия тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Миллий гвардия тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасида тегишли тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра, Подполковник Эшқобулов Асилбек Якубович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг хизматни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига;

Подполковник Иногамов Баходир Қудратжанович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг молия ва моддий таъминот бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимига;

Подполковник Эргашев Бахромжон Хакимович Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг