Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий кутубхонада Арқадағ асарларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Миллий кутубхонада Арқадағ асарларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Фото:«Xabar.uz»

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов асарларига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди.  Алоҳида қайд этилдики, қардош Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро ишончга асосланган ҳамкорликлар изчил ривожланиб бормоқда. Бу, албатта, икки давлат раҳбарининг оқилона сиёсатининг ижобий ҳосиласидир. Бунинг натижасида ўзбек ва туркман халқари ўртасида барча соҳалар қатори манадий-гуманитар йўналишдаги алоқалар бутунлай янги босқичга кўтарилди. Бугун бўлиб ўтган маданий-маърифий тадбир ҳам ана шундай хайрли саъй-ҳаракатларнинг яна бир ифодасидир.

Тадбирда Туркманистон Президенти қаламига мансуб «Маданият - халқнинг бебаҳо жавоҳири», «Туркман маданияти», «Тинчлик мусиқаси - дўстлик ва биродарлик мусиқаси», «Бахши - халқ бахтининг даракчиси» китоблари ҳақида сўз борди. Мазкур асарлар бир-бирини мантиқан тўлдириб боради. Зеро, уларнинг барчасида  илдизи неча-неча асрларга бориб тақаладиган туркман халқининг бой маданияти, қадрият ва анъаналари тараннум этилган. Мазкур асарлар нафақат соҳа мутахассислари, балки  ҳар бир санъат ва маданият ихлосманди  учун қизиқдир. Уларни ўқиган инсон Туркманистонни янада яқиндан танийди, яхшироқ тушуна бошлайди ва мўъжизавий бу ўлкага нисбатан кўнглида муҳаббат пайдо бўлади.

Таниқли маданият ва санъат намоёндалари, адиблар, олимлар ва Туркманистоннинг юртимиздаги элчихона ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда ўзбек ва туркман миллий куй-қўшиқларидан намуналар ҳам ижро этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг