Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипталарни харид қилган йўловчилар диққатига!

Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипталарни харид қилган йўловчилар диққатига!

Фото: «Airways.uz»

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси март ойида бекор қилинган Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипталарни харид қилган йўловчиларга мурожаат қилди.

«Март ойида бекор қилинган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москвадан Тошкентга ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига бўлган қатновларга чипталарни харид қилган йўловчилар диққатига!

2020 йил 17 март куни Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйлаб чет эл фуқароларини Москвага ва Ўзбекистон фуқароларини Москвадан Тошкентга олиб чиқиш учун қатнов амалга оширилади.

Тошкентдан кетиш вақти — соат 10:00 да, Москвадан — соат 13:00 да, маҳаллий вақт билан.

Тушунмовчиликларни бартараф этиш учун биз биринчи навбатда 16, 17, 18 март кунлари бекор қилинган қатновларнинг йўловчилари қабул қилинишини маълум қиламиз.

Ушбу рейс билан Тошкентга келган йўловчилар келиши билан вақтинча жойлаштириш пунктига жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент шаҳри аэропортида кутиб олмасликни сўраймиз.

Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилинг».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг