Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мўйноқ дунёдаги энг даҳшатли жойлардан бири деб топилди

Мўйноқ дунёдаги энг даҳшатли жойлардан бири деб топилди

Фото: PeritoBurrito

Мўйноқ Қорақалпоғистонда Нукусдан 220 километр узоқликда жойлашган.

Дунёга машҳур Fox News телеканалига кўра, Оролбўйидаги Мўйноқ шаҳри дунёдаги энг даҳшатли жойлардан бири деб тан олинган. Телеканал рейтингида ушбу шаҳар 11-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «Repost».

Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг ўрталарида Мўйноқ гавжум порт шаҳри бўлган, аммо кейин Орол денгизи қурий бошлайди. Бугунги кунга келиб Орол денгизининг қарийб 90 фоизи қуриган. Орол денгизи фожиаси бир неча бор дунёдаги энг даҳшатли экологик офатлардан бири сифатида тан олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг