Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси вафот этди

Муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси вафот этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг укаси Исломхон Алимов вафот этди. Бу ҳақда ЎМИ матбуот хизмати маълум қилди.

«Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин», — дейилади хабарда.

Жаноза намози бугун, 12 июль куни Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани, Орлот қишлоғидаги «Орлот» жоме масжидида жума намозидан сўнг ўқилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг