Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутасадди нутқини ўзбек тилида давом эттиришга мажбур бўлди

Мутасадди нутқини ўзбек тилида давом эттиришга мажбур бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Хусусийлаштириш, монполиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан матбуот анжумани ташкил этилди.

«Xabar.uz» мухбири ушбу тадбир бошланишида содир бўлган кичик, аммо эътиборга молик ҳодиса ҳақида хабар берди.

Фото: «Xabar.uz»

Қўмита ходими тақдимоти рус тилида тайёрлангани учун «рухсатингиз билан нутқимни рус тилида давом эттирсам» дея гап бошлади. Аммо залда тўпланган ва деярли тўлиқ ўзбекзабон журналистлардан ташкил топган аудитория мутасаддидан тақдимотни ўзбек тилида давом эттиришни сўради. У бу талабга буйсунушга мажбур бўлди.

Нима дейиш мумкин? Тилимизни аввалло ўзимиз ҳурмат қилишни билишимиз керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг