Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 89 ёшли онахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Наманганда 89 ёшли онахонга туғилганлик ҳақида гувоҳнома берилди

Фото: Наманган вилояти ДХМ матбуот хизмати

Чортоқ тумани, Хазратишох қишлоғи Наманган вилоят марказидан 70, туман марказидан эса 50 километр узоқликда жойлашган худуд. Мазкур қишлоқда яшовчи фуқароларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида Чортоқ туман давлат хизматлари маркази ходимлари мунтаззам тарзда сайёр давлат хизматларини кўрсатиб келмоқдалар.

Бу гал туман фуқаролик холати далолатномаларини ёзиш бўлими билан хамкорликда 89 ёшни қаршилаган Айимхон ая Машариповага туғилганлик ҳақида гувоҳнома тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ДХМ матбуот хизмати хабар берди. 

89 ёшни қоралаган Айимхон ая шу пайтгача туғилганлик ҳақида гувоҳнамасиз яшаб келаётган эди. Бу йил Умра сафарига отланган онахонинг хужжатларида камчилик бўлгани боис, Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эҳтиёж сезади ва Чортоқ туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат ижобий хал этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг