Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий вилояти ҳокимига бирйўла икки ўринбосар тайинланди

Навоий вилояти ҳокимига бирйўла икки ўринбосар тайинланди

Атамуродов Тўлқин Тўймуродович Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тўлқин Атамуродов мазкур лавозимга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Саъдулла Мирзаев Навоий вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Мирзаев 1977 йил 10 сентябрда Нурота туманида туғилган. Дастлаб 2000 йилда Самарқанд давлат университети (сиртқи), 2008 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академиясини тамомлаган.

Шу вақтгача Навоий вилояти статистика бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг