Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Номзодлар қандай ваъдалар беришди?

Номзодлар қандай ваъдалар беришди?

Фото: «Адолат» СДП

Ўзбекистон «Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги тарғибот акцияси Бектемир туманида бўлиб ўтди.

Акцияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва туман депутатлигига кўрсатилган номзодлар, партия фаоллари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 141-«Темирйўлчи» сайлов округидан кўрсатилган номзод Ойдин Абдуллаева барчани бирдамликка чорлаб, ўз сайловолди дастурини аҳолига ҳавола этди.

Ойдин Абдуллаева сайловчиларни сайловолди дастурида мавжуд бўлган уствор масалалар, хусусан Олий Мажлис Қонунчилик палатасида яратилаётган ҳар бир қонун аҳоли ўртасида чуқур муҳокамадан ўтиши лозимлигини, негаки аҳолимиз ўзига керакли бўлган ҳар бир нарса ва муаммоларни жуда яхши билишини билдирди.

Шунингдек, юртимиздаги барча мактабгача таълим муассасаларининг савиясини кўтариш учун, аввало, таълим сифатини ва ходимларнинг малакасини ошириш зарурлигини, келажак авлоднинг тарбияси айнан боғчадан бошланиши, қолаверса, ўқитувчилар ҳуқуқий мақомини янада кўтариш, уларнинг иш ҳақи ва ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш билан биргаликда, жойлардаги муаммоларни қонун доирасида, ҳокимият ёки тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда ҳал этишга ваъда беришини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига кўрсатилган номзод Фарҳод Каримовнинг ишончли вакили Дурбек Воҳидов сўзга чиқиб, номзоднинг илгари сураётган дастуридаги масалалар билан аҳолини таништирди.

Шунингдек, бўлиб ўтган акция фуқароларга партиянинг ғоя ва мақсадлари билан танишиш имкониятини бериш билан биргаликда, «Адолат» партиясининг номзодлари ва фуқароларнинг биргаликда бир даврада бўлишлари ва муаммоларни ўртага ташлаш орқали савол-жавоб қилишларига имкон яратди.

Акция иштирокчилари томонидан «Адолат» партияси номзодлари илгари сураётган ғоя ва мақсадлар илиқ кутиб олинди ва ижобий баҳоланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг