Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабеков янги лавозимга тайинланди

Нурмат Отабеков янги лавозимга тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари тайинланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (08.10.2020 й. №630) қарорига кўра, Отабеков Нурмат Сатиниязович Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган.

Нурмат Отабеков бунга қадар Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган эди.

Президентнинг июль ойидаги фармонга мувофиқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси тугатилиб, уларнинг ўрнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил қилинганди.

Шунингдек, янги тайинловга кўра, Норбоев Холмамат Нуралиевич Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари, Курбанов Ботиржон Журабоевич ҳамда Ҳайитов Қобулжон Исоқуловичлар бошлиқ ўринбосарлари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Баҳодир Каҳрамонович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг