Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар ўртасида «Заковат» турнири

ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар ўртасида «Заковат» турнири

Эртага, 19 июнь куни ОАВ ходимлари ҳамда блогерлар ўртасида «Заковат» турнири старт олади.

Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 млн сўмни ташкил этади.

Турнирнинг саралаш босқичида турнирда рўйхатдан ўтган барча жамоалар бир вақтда, бир хил саволлар билан беллашади.

Ушбу босқичда жамоаларга жами 30 та савол ўқилади ва ҳар бир савол муҳокамаси учун бир дақиқадан ва жавоб ёзиш учун 10 сониядан вақт берилади.

Саралашда энг яхши натижа кўрсатган 32 та жамоа плей-офф босқичига йўл олади. Плей-оффнинг ҳар бир босқичида жамоаларга 12 тадан савол берилади.

Батафсил маълумот @zakovat Телеграм каналида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг