Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Обнал» ишида ютқазган ДСҚ аламини Расул Кушербаевдан олмоқчи кўринади — Дониёр Ғаниев

«Обнал» ишида ютқазган ДСҚ аламини Расул Кушербаевдан олмоқчи кўринади — Дониёр Ғаниев

Фото: «Xabar.uz»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев «обнал» ишида ютқазган ДСҚ аламини Расул Кушербаевдан олмоқчи кўринаётганини айтади.

«Ёки, ҚҚС ишида ютқизгани хақидаги хабарлардан жамоатчилик эътиборини чалгитиш учун ДСҚ  шу йўлни ўйлаб топдими?», дейди у.

Тошкент туманлараро маъмурий судида «обнал иши» бўйича жабрланган тадбиркорнинг солиқ органига нисбатан аризаси юзасидан кўриб чиқилган суд ишида кеча, 26 апрель куни суд тадбиркор фойдасига ҳал қилув қарори чиқарган.

Суд қарорига кўра, низоли вазиятда солиқ органи томонидан солиқ назорати тадбирлари ўтказилган бўлса-да, унинг натижалари Солиқ кодексига биноан расмий текширув, унинг далолатнома ва қарорлари асосида расмийлаштирилмаган. Суд даъвогарнинг аризасини шу асосларга кўра қаноатлантирган.

«Ўйлаймизки, мазкур суд иши ва уни тадбиркор фойдасига ҳал қилиниши мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини ошириш бўйича қилинган ишларнинг, кичик бўлсада, натижаси деб кўриш мумкин.

Умид қиламанки, бу суд иши ортидан ДСҚ томонидан ноқонуний ҚҚС қарздордиги белгиланган кўплаб тадбиркорларимизда ҳам қонун устуворлигига бўлган умид учқунларини уйғотади ва ДСҚга нисбатан судга киритган даъволари бўйича адолат қарор топишига эришишга бўлган ҳаракатларида таслим бўлишмайди. 

Тадбиркорларнинг ДСҚга қарши даъволарини кўриб чиқаётган қолган маъмурий суд судяларига эса Тошкент туманлараро маъмурий суди судяси каби одил ва жасоратли бўлишларини тилаб қоламан», қайд этади депутат Дониёр Ғаниев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг