Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Одноклассники»даги 400 долларлик шармандалик...

«Одноклассники»даги 400 долларлик шармандалик...

Коллаж: Xabar.uz

Самарқанд шаҳрида яшовчи М.М. (1990 й.т.) ички ишларга мурожаат қилди. Унинг айтишича, турли шармандали ёзувлар билан акс этган фотосуратлари «Одноклассники» ижтимоий тармоғида «Замира» деган ном билан очилган профилда жойлаштирилган. У профил фойдаланувчиси билан ижтимоий тармоқ орқали боғланиб, фотосуратларни ўчириб ташлашни сўраган, профил эгаси эса бунинг эвазига 400 АҚШ доллари беришни талаб қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида товламачилик қилиб пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Самарқанд шаҳрида яшовчи З.З. эканлиги аниқланди. У пулларни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

З.З.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг