Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар: Арилар йўқолса, инсоният ҳам йўқолади

Олимлар: Арилар йўқолса, инсоният ҳам йўқолади

Охирги вақтларда популяцияси тобора камайиб бораётган арилар дунё юзидан йўқолса, инсоният ҳам таназзулга юз тутади. Буюк Британия олимлари айнан шу фикрга келишди.

Чунки инсоният истеъмол қиладиган 90% маҳсулот айнан ариларнинг фаолияти натижасида етиштирилади. Сўнгги 10 йилда арилар популяцияси 30% га қисқарган. Арилар маданийлашган ўсимликларнинг 75%., ёввойиларнинг 94% ни чанглатадилар.

Агарда ўсимликлар чангланиб, мева бермаса, сўнг уруғидан кўпаймаса инсоният ва ҳайвонлар очлик ёқасига келиб қоладилар. Ариларнинг ҳалокатига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:
— далаларда кимёвий ўғитлар, пестицидларнинг ишлатилиши;
— ари касалликлари;
— ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, иссиқ ҳавода арилар уйқуга кам кетадилар, бу эса уларнинг ҳолсизланиши ва ўлимига сабаб бўлади.

Олимлар ариларни асраш лозимлигини таъкидлашмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2019 йил баҳорида самарқандлик асаларичилар баҳорги асал ҳосилини олишмади. Сабабини улар баҳорнинг ёмғирли келиши билан бирга мевали дарахтлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари заҳарли кимёвий моддалар билан нотўғри ишланишида, деб кўришмоқда. Ушбу ҳолат сайёрамиз учун хавфли ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг