Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар соч оқаришига қарши дори яратишди

Олимлар соч оқаришига қарши дори яратишди

Фото:«Youtube»

Барселона автоном университети олимлари аслида саратонга қарши янги дори воситасини ишлаб чиқиб, уни 52 нафар ўпка саратонига учраган беморда синаб кўрмоқчи бўлишганди. Улар дорининг салбий таъсирини текшириб кўришни ният қилишганди. Қарангки, таъсирни аниқлашди. Лекин буни салбий таъсир ҳам деб бўлмайди.

«Фармацевт»нинг ёзишича, дорини истеъмол қилган беморларнинг 14 нафарида соч қорайиш ҳодисаси кўзга ташланган. Ҳақиқатан, барчанинг кўз ўнгида уларнинг оқарган сочлари илгариги рангига кира бошлаган. Яна 13 беморнинг бошида эса ёшликдаги рангда янги сочлар ўсиб чиқаётганига гувоҳ бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг