Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий Мажлис депутати блогерга қўйилган айбловга шубҳа қилмоқда

Олий Мажлис депутати блогерга қўйилган айбловга шубҳа қилмоқда

Блогер Отабек (Абдуфатто) Нуритдинов 15 суткага қамалгани ҳақида хабар бергандик. Андижон вилоят маъмурий суди уни туҳмат, ҳақорат ва майда безориликка оид ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топганди.

Воқеа ижтимоий тармоқларни портлатмоқда, турли фикрлар янграмоқда. Хусусан, Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўз телеграм каналида қуйидагича муносабат билдирди:

«Отабек Нуриддиновни билмас эканман, кеча ўқиб эшитдим. Ҳолатдан тўлиқ хабардор бўлмасам ҳам, бироқ суд, ИИБ ва бошқа органларнинг яшин тезлигида фуқарони ахборот тарқатгани ва ўз фикрларини баён қилгани учун жазолашга эришгани қандайдир буюртма бажаргандек таассурот қолдиряпти. Ахборот яхшими ёмонми бу фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларига доир масала ва бунда шошма-шошарлик билан ҳукм чиқариш тўғримас.

Мен ҳам бу инсонга оид ишларнинг тўлиқ очиқ, холис ҳолда жамоатчиликка асосланган тушунтириш берилишини талаб қиламан».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг