Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон онкодерматология соҳасида Туркия билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон онкодерматология соҳасида Туркия билан ҳамкорлик қилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Республика тери-таносил касалликлари клиник шифохонаси Туркиядаги «Неолайф» онкология маркази билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

«Сўнгги йилларда дунёда  ишлаб чиқаришнинг жадал суръатлар билан ривожланиши, атроф-муҳит ва экологик зарарли омиллар, шу билан бир қаторда, носоғлом турмуш тарзи таъсирида инсон иммун тизими фаолиятининг сусайиши оқибатида турли тери касалликлари, жумладан, тери саратони кўпайиб бормоқда. Бундай касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва самарали даволашга йўналтирилган инновацион технологияларни яратиш  жаҳон тиббиётининг долзарб вазифасига айланмоқда.

Мамлакатимизда ҳам  аҳолига дерматовенерология ва дерматоонкология соҳасида замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун ўзига хос инфратузилма яратилган. Бу борадаги илмий-амалий лойиҳаларни янада кенгайтириш тиббиёт олдидаги муҳим вазифадир. Ана шу эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиётнинг турли йўналишлари, жумладан дерматоонкология соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда»,-дейилади хабарда.

Туркиянинг «Неолайф» онкология маркази билан ҳамкорлик доирасида  онкодерматология йўналишида тажриба алмашиш, кадрлар малакасини ошириш, жаҳон тиббиётининг бу соҳасидаги янгиликларини мамлакатимиз тиббиётига татбиқ этиш юзасидан қатор лойиҳаларни амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг