Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўрикзор» бозори 14 кунлик карантиндан сўнг яна очилди

«Ўрикзор» бозори 14 кунлик карантиндан сўнг яна очилди

Бугун, 4 июн куни «Ўрикзор» савдо мажмуаси 14 кунлик карантиндан сўнг ўз фаолиятини қайта бошлади.

Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги бир неча кун ичида туман сектори раҳбарлари «Ўрикзор» савдо мажмуаси ҳудудида хавфсизлик чоралари олиб борилишини назорат қилишган.

Ҳудудда 3 та дезинфекция туннеллари, ижтимоий масофа белгилари, тепловизорлар, юк автомашиналари учун махсус тўсиқ, сотувчи ва харидор ўртасида махсус ажратгичлар ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўрикзор»да сотувчидан коронавирус аниқлангани сабаб бозор ёпилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг