Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзагроинспекция» ходимлари ҳам «тошкентлик» бўлади

«Ўзагроинспекция» ходимлари ҳам «тошкентлик» бўлади

Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига асосан, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари ҳам энди Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлишлари мумкин.

Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимос нома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига шундай қўшимча банд қиритилган.

Тошкент шаҳрида доимий пропискага ўтиш дискриминация даражасига етиб борганини экспертлар ҳам таъкидлашган. Аҳоли ўртасида пропискага кирган инсонга ҳазил-киноя аралаш «тошкентлик» бўлибсан-да, дейиш норасмий урфга кирган.

Ҳозиргача ходимларини доимий пропискага қўйиш ҳуқуқига эга ташкилотлар сони 87 тага етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг