Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий полигонлар 10 талиги тузилди (фото)

Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий полигонлар 10 талиги тузилди (фото)

Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлик бошқармаси томонидан Ўзбекистон армиясидаги энг катта ва замонавий кўринишга эга бўлган дала ўқув майдонлари рейтинги тузилди. Бу ҳақда ҳарбий журналист Капитан Ғайрат Мадраҳимов Xabar.uz'га маълум қилди.

Ҳудуди ва замон талабларига мослиги, авиация ҳамда артиллерия қуролларидан ўт очиш имкониятидан келиб чиқиб, Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги «Каттақўрғон» полигони биринчиликда эканлигини эътироф этиш лозим.
Иккинчи ўринда Жиззах вилоятидаги «Фориш» тоғ полигонидир. Бу ерда ўтган йилни ўзида АҚШ, Франция, Буюк Британия Ҳиндистон, Россия, Туркия Покистон ҳамда Хитой қуролли кучлари вакиллари билан 16 маротаба ҳарбий ҳамкорлик доирасида тактик ва махсус ўқувлар, тренинглар ўтказилди. 2019 йилда эса илк бор Ўзбекистон меҳбонлик қилган «Арми-2019» ҳалқаро армия ўйинлари бўлиб ўтди.
3-ўринда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли «Бухоро» умумқўшин дала ўқув майдони туради. Ушбу полигон Кучишлатар бўлинмалар билан ҳамкорликда ўқув машқлар ўтказилиши учун жуда қулай ҳисобланади. Бу ерда ҳар йили анъанавий тарзда мутахассисликлар бўйича мусобақалар ташкил этилади.
Учинчи ўриндаги «Бухоро» умумқўшин дала ўқув майдони
Шимоли-ғарбий ҳарбий округининг ягона «Нукус» полигони 4-ўринни эгаллади.
5-ўринда Шарқий ҳарбий оркугдаги «Шўрсув» ва «Ғурумсарой» дала ўқув майдони қулай жойлашуви ҳамда парашютдан сакраш машқларини кўп ўтказилиши билан ажратилиб туради. «Ғурумсарой» полигонида 2019 йилда дунё стандардларига тўла-тўкис жавоб берадиган 20,7 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.
Қашқадарё вилоятида жойлашган «Муборак» полигони б-ўринда қайд этилди.
Қашқадарё вилоятидаги «Нуристон» дала ўқув майдонлари 7-ўринни банд этди.
«Термиз» полигони эса 8-ўринга муносиб деб топилди.
Тошкент ҳарбий округидаги «Чирчиқ» полигони ҳарбий парадлар ўтказилиши билан алоҳида ажралиб туради.Бу полигон тўққизинчи ўринга қўйилди.
«Чирчиқ» полигони шунингдек яна 3 та олий ҳарбий билим юрти курсантлари, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати, Чирчиқ гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳамда Куч тузилмаларнинг бўлинмаларини ҳарбий амалий тайёргарлик билан шуғулланиши учун хизмат қилмоқда.
Қуролли Кучлар бўйича энг ихчам ҳамда ҳарбий амалий машғулотлар олиб боришда ўқув жойларини кенг қамровлиги жиҳатидан Самарқанд гарнизонидаги «Сазаган» полигони ушбу рейтинг ўнталигидан жой олади. Мазкур дала ўқув майдонини расман очилиш маросими жорий йилнинг 14 март кунига режалаштирилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг