Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда катта чегирмалар бериш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда катта чегирмалар бериш режалаштирилмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Коронавирус сабаб хорижий сайёҳларнинг камайиши ортидан ички туризмга катта эътибор берилади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовга кўра, ички туризмни ривожлантиришда катта чегирмаларни жорий этиш кўзда тутилган.

«Аҳолининг даромади камроқ қатламида саёҳат қилиш кўрсаткичи паст экани рост. Катта-катта меҳмонхоналаримиз билан гаплашдик. Улар чегирмалар жорий этишга рози. Транспорт соҳаси вакиллари ҳам шу жумладан. Шунга кўра, саёҳат харажатлари икки бараварга арзонлашиши мумкин.

Ушбу чегирмаларни йил охиригача жорий этиш кўзда тутилган.

Сўнгги вақтларда хорижий туристларнинг кескин камайгани ички туризм учун қулай имкониятни вужудга келтиради» - деди Абдуҳакимов.

Раиснинг таъкидлашича, аввал кўпроқ тарихий обидалар ва зиёрат туризмига эътибор қаратилган бўлса, эндиликда, гастрономик, тиббиёт туризмига ҳам йўл очилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қизиқ бир тажриба ҳам ошкор қилинди: эндиликда сайёҳнинг юрган масофасига қараб, унга маълум баллар берилади ва давлат хизматлари боғлиқ жараёнларда фуқароларга бонуслар жорий этиш амалиёти бошланади.

Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида Марғилондаги Ҳунармандлар марказига борганди. Ушбу ҳунармандлик марказида 600 киши ишламоқда. Марказ келажакда йирик туристик манзилга айланиши кутилмоқда. 

Аввалроқ, Абдуҳакимов коронавирус пандемиясинг туризмга таъсири хусусида гапирганди. Жумладан май ойида юртимизга деярли хорижий туристлар ташриф буюрмаган. Жорий йилда фақат 2016 йил кўрсаткичларига етиб олиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг