Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлашганми?

Ўзбекистон ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлашганми?

Cўнгги кунларда АҚШнинг Эрон билан ўзаро зиддиятлари жаҳон ҳамжамияти эътибори марказида бўлиб келмоқда. Халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари мазкур воқелик хусусида ўз ёндашувларига кўра турлича муносабатлар билдирмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, 2019 йилнинг июнь ойларидан бошлаб жаҳон ахборот манбаларида АҚШнинг Эроннинг ёндош мамлакат ҳудудларида жойлаштирилиши режалаштирилган ҳарбий базалар харитаси эълон қилина бошланган.

АҚШнинг ҳарбий базалари жойлаштирилган, дея тарқатилаётган хариталарда Ўзбекистоннинг Чирчиқ ва Хонобод ҳудудлари ҳам кўрсатилган.

Мазкур ёндашувларга муносабат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига мурожаат этилганда, Ўзбекистон ҳудудида нафақат АҚШнинг, балки бошқа бирор мамлакатнинг ҳарбий базалари жойлаштирилмагани маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг