Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 500 миллион доллар миқдорида қарз олади

Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун 500 миллион доллар миқдорида қарз олади

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга 500 миллион доллар миқдорида кредит ажратади.  Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилди.

Маблағлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва Россиянинг Украинага бостириб киришининг иқтисодий оқибатлари шароитида Ўзбекистонда бандликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

«Марказий Осиё пандемиядан чиққач, минтақа урушнинг иқтисодий талафотига дуч келди. Бу эса айниқса заиф одамларнинг ҳаётини қийинлаштирди», – дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти бош директори Эвгений Жуков.

Бу ўз навбатида кам таъминланган уй хўжаликларининг харид қобилиятини пасайтиради, шахсий истеъмолни заифлаштиради ва қашшоқликнинг кучайишига олиб келади, дейилади хабарда.

Бу маблағлар буғдойни импорт қилиш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловларидан озод қилиш каби барқарор нархларда етарли даражада озиқ-овқат таъминотини таъминлашга ёрдам беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг