Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Россиядан «Тайфун» зирҳли машиналарининг катта партиясини сотиб олди

Ўзбекистон Россиядан «Тайфун» зирҳли машиналарининг катта партиясини сотиб олди

Фото: РИА «Новости»

Ўзбекистон Россиянинг «Тайфун» (К53949) номли зирҳланган автотранспортлари партиясини сотиб олди, етказиб бериш ишлари эса шу йилга режалаштирилган. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар берди. 

«Тайфун» юқори даражадаги зирҳланган автомашиналар тоифасига кириб, 120 дан ортиқ корхоналар ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган. Булар орасида Урал автомобил заводи, Камаз, Ярославль мотор заводи ва бошқа қатор номдор корхоналар бор.

«Тайфун»нинг оммага илк намойиш этилиши 2011 ва 2014 йилларда бўлиб ўтган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жорий йилнинг ўзида «БТР-82А » зирҳли транспортлари ва шу турдаги «Тигр» номли автомашиналарни сотиб олган. Бундан ташқари, хозирги вақтда Ўзбекистонга Ми-35М русумли 12 та жанговар вертолёт етказиш бўйича шартнома мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг