Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар қайта тикланмоқда

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мунтазам авиақатновлар қайта тикланмоқда

Фото:«Uzreport.news»

Ўзбекистон ва Ҳиндистон Республикаси авиация маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиқатновларни «International Air Travel Bubble» битими асосида амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълумот берди. 

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан Тошкент – Деҳли – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.

Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки маротаба сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Германия  билан парвозлар тикланаётгани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг