Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 20 фоизга ошади

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб «Афросиёб» тезюрар поездларидан ташқари барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарининг нархи 20% га ошишини маълум қилди.

«Бу ўз навбатида ҳар куни сарфланиб келинаётган электр энергия, хом ашёлар, ҳаракатланиш давомида вужудга келадиган барча ҳаражатларни қоплаш ва поездда хизмат кўрсатувчи барча ходимларга муносиб иш ҳақини тўлашга замин яратади» дейилади компания хабарида.

Шунингдек, нархларни тартибга солиш орқали поезд йўналишлар сонини кўпайиши ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни доимий равишда таъминланиши билдирилган.

«Афросиёб» поезди чипталари нархи ўтган йили ноябрида ошиши маълум бўлганди ва нархлар ҳақида сайтимизда  маълумот бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг