Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилмоқда

Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига «Туризм фидойиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

«Туризм фидойиси» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшгани учун давлат органлари, жамоат ташкилотлари, хусусий сектор, ижтимоий соҳа ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошларга «Бутунжаҳон туризм куни» – 27 сентябрда бериш кўзда тутилган.

Низомга кўра, кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

  • хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва кенг аудитория ўртасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини тарғиб этишдаги фаоллиги;
  • замонавий туризм маҳсулотлари ва инновацион ечимга эга хизматларни яратиш бўйича самарали фаолиятни амалга оширганлиги;
  • Ўзбекистонда туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб этишдаги самарали фаолияти;
  • етакчи хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда мамлакатда туризм соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг оммага етказишга қаратилган материаллар сони ва оммалашганлиги;
  • Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда давлат органлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш йўналишидаги ҳиссаси;
  • туризм соҳасида Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича самарали фаолияти учун берилади.

Муҳокама 2019 йилнинг 15 октябрига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг