Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик разведкачилар «Олтин укки – 2019» халқаро мусобақасида совриндор бўлди

Ўзбекистонлик разведкачилар «Олтин укки – 2019» халқаро мусобақасида совриндор бўлди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

28 август куни Қозоғистоннинг «Спасск» ўқув полигонида разведкачилар ўртасида бошланган «Олтин укки – 2019» халқаро мусобақаси кеча, 2 сентябрь куни якунига етди.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси ҳам иштирок этиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Биринчи ўрин мезбон давлатга насиб этган бўлса, кучли учликка россиялик разведкачилар якун ясади.

Шунингдек, мусобақада Беларусь, Россия, Ҳиндистондан келган жамоалар ҳамда Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг ўзидан 5 та жамоа иштирок этди.

Разведкачилар мусобақа давомида 12 турдаги турли мураккаб ўқув-жанговар машқларни бажарди. Ҳар бир гуруҳ – 100 километрдан ортиқ бўлган масофани босиб ўтди.

Бундан ташқари махсус бўлинмалар махфий жойларни жиҳозлаш, мураккаб ҳудудларда разведка ва қидирув ишларини олиб бориш, душманларнинг кутилмаган ҳужумларини қайтаришди, сувли тўсиқларни босиб ўтиш ва ҳарбий топография, ўт очиш ва муҳандислик машғулотларини ўтказдилар.

Тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига Қозоғистон ҳарбий разведкасининг рамзи бўлган – кумуш укки совға қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг