Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида «яшил белбоғ» барпо этилади

Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида «яшил белбоғ» барпо этилади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган фармойиш асосида 2020-2021 йилларда Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида жами ўттиз километр масофада «яшил белбоғ» барпо этилади. Бу ҳақда ЎзА хабар тарқатди.

Бу орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, экологик ҳолатни соғломлаштириш ва мазкур ҳудудларни шамол таъсиридан ҳимоялаш мақсад қилинган.

Қолаверса, «яшил белбоғ» келгусида Бухоро, Нукус, Хива ва Урганчни тупроқ эррозиясидан сақлаш, қум кўчкиларининг олдини олиш ва минтақада мўътадил микроиқлим шароитини яратишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг