Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» шамолнинг кучайишидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» шамолнинг кучайишидан огоҳлантирди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 25-27° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 21-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг