Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» тўққизта вилоят аҳолисини огоҳлантирди

«Ўзгидромет» тўққизта вилоят аҳолисини огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати шошилинч ахборот билан чиқди. 

Жорий йилнинг 2 июн Ўзбекистоннинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларига, 3-4 июн кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

2-4 июн кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир, айрим жойларида дўл ёғиши сабабли, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг