Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» янги ҳафта об-ҳаво маълумотини тақдим этди

«Ўзгидромет» янги ҳафта об-ҳаво маълумотини тақдим этди

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати юқори бўлади ва 30-35° ни ташкил этади.

Фақат Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади.

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 20-25° гача пасаяди.

Эртага ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охиригача Ўзбекистон ҳудуди нисбатан совуқ антициклон периферияси таъсири остида бўлади. Эртадан бошлаб республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво совуқлашади, кундузги ҳарорат 22-27° гача пасаяди. 29-30 сентябрда кечалари ҳарорат пасаяди, кечаси ва эрталаб термомерт устуни 10-15° гача пасаяди.

26-27 сентябр кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Жанубнинг энг чеккасида ва Фарғона водийсида шамолнинг кучайиши 21-23 м/с га етиши мумкин.

Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, фақат эртага 27 сентябр куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг