Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Полковник ота-оналардан ҳарбий қисм олдида тўпланмасликни сўради. Аскарлар коронавирусдан ҳимояланган (фото)

Полковник ота-оналардан ҳарбий қисм олдида тўпланмасликни сўради. Аскарлар коронавирусдан ҳимояланган (фото)

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Кеча, 20 март куни Марказий ҳарбий округида жойлашган Қуролли Кучлар кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида 150 нафар самарқандлик чақирилувчилар Қорақалпоғистон Республикасига муддатли ҳарбий хизматга кузатилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.

– Айни дамларда фуқароларни армияга кузатиш синовли ва эсда қоларли бўлмоқда, – деди округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов. – Махсус комиссия қарорига асосан, мамлакатимизда хавфли инфекцияни тарқаб кетишининг олдини олиш мақсадида оммавий байрам тадбирлари вақтинча чекланди. Шу сабабли, армияга кузатилаётган фуқароларни ота-онаси ва яқинлари ушбу тантанали маросимда иштирок эта олмаяпти. Бу вақтинча, албатта. Бироқ, туман ва вилоят йиғин пуктларида тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, чақирилувчиларни ота-оналари фарзандларини хизматга кузатиш учун ҳарбий қисм ҳамда темирйўл вакзали олдида оммавий йиғилмоқда. Бу эса ҳозирги пайтда ўз ҳаёти ва ўзгалар соғлиғини хавф остига қўйиш билан баробар. Хавотирга ўрин йўқ. Армияда аскарлар учун уйидагидан зиёда шароит яратилган. Фарзандини соғлиғи ҳақида қайғурганларга, шуни айтмоқчиманки, хавфга қарши барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг