Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пресс-конференция номаълум муддатга қолдирилди

Пресс-конференция номаълум муддатга қолдирилди

Фото:«Xabar.uz»

Эртага - 2 октябрь Бош прокуратура раҳбариятининг Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашуви режалаштирилган эди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва  «Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ижроси юзасидан тизимда амалга оширилган ишлар ахбороти тинглангач, анъанага кўра,  журналистлар ўзларининг қизиқтирган саволларга жавоб олиши кутилаётганди. Бироқ, ўринли сабабларга кўра, тадбир  қолдирилгани айтилмоқда.

Журналистлар жиндек соғинч билан кутаётган пресс-конференция қачон бўлиб ўтади - ҳозирча номаълум.

«Қўшимча маълумот берилиши» кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг