Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Администрацияси шўъба мудири бошқа лавозимга тайинланди

Президент Администрацияси шўъба мудири бошқа лавозимга тайинланди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига кўра, вазирлик ҳузуридаги академик В.Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хиругия илмий-амалий тиббиёт марказининг директори лавозимига Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

У 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт) институтини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви  академиясини тамомлаган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Сайдимурад Исмаилов кўп йиллар давомида тиббиёт соҳасида турли лавозимларда фаолият юритган. Жумладан, 17-сонли шаҳар клиник шифохонаси бош шифокори ўринбосари, Тошкент шаҳар Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизматининг соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари гуруҳи бош консультанти лавозимларида ишлаган.

Тайинловдан аввал эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўлинмаси шўъба мудири лавозимини эгаллаб келган.

Бундан ташқари, ушбу тиббиёт муассасасида директор лавозимида ишлаб келаётган академик Назиров Феруз Гафурович марказ директорининг маслаҳатчиси лавозимига ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг