Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Администрациясида янги тайинловлар

Президент Администрациясида янги тайинловлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши билан Президент Администрациясининг оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбасига тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси маълум қилди.

Жумладан, Салимбой Тўраевич Ашуров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланган.

Шунингдек, Баҳодир Махсутович Юнусов мазкур шўъбанинг бош консультанти, Элбек Улуғбекович Долимов эса шўъбанинг етакчи консультанти лавозимига тайинланган.

Қайд этиш лозимки, бунга қадар Салимбой Ашуров Президент девонида, Баҳодир Юнусов Бош прокуратуранинг мультимедиа марказида, Элбек Далимов эса Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби лавозимида ишлаб келишаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг