Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Гулистондаги янги уйларни кўздан кечирди (фото)

Президент Гулистондаги янги уйларни кўздан кечирди (фото)

Давлатимиз раҳбари Гулистон шаҳрининг Янги ҳаёт маҳалласида бўлди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ерда 2019-2020 йилларда 14 та кўп қаватли уй қурилган. Бугунги кунда яна 7 та 9 қаватли уй қурилиши бошланган. Улардаги 504 та хонадондан 100 таси кам таъминланган оилаларга имтиёзли равишда берилади. Ёшлар меҳнат гузари, стадион, болалар майдончалари қурилади.

Президентимиз янги мавзеда хизматларни кўпайтириш, тадбиркорлик субъектлари ташкил этиб, бу ерда яшовчиларни иш билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

— Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий омиллари бошпана ва иш жойи, — деди Шавкат Мирзиёев. — Бу мақсадлар учун катта имкониятлар бериляпти. Бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди, деб эълон қилганмиз. Шундан фойдаланиб, тадбиркорлар иштирокида кўп уйлар қуриш мумкин.

Шу ерда маҳалла нуронийлари билан самимий мулоқот бўлди.

— Бир пайтлар Сирдарё вилояти фақат қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эди. Охирги йилларда замонавий саноат кириб келаяпти. Мана шундай уйлар қурилаяпти. Нима учун? Одамларда харид қобилияти бор. Энди бу ишларни тўхтатмаслигимиз керак. Чунки ёшларимиз етишиб келаяпти, халқимизнинг талаби ўсиб бораяпти. Давлатимиз шунга муносиб шароит яратиши керак, - деди Президент.

 

Нуронийлар вилоятда рўй бераётган ўзгаришлар, ёшлар тарбияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг