Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент ушбу ҳафтада Андижонга боради

Президент ушбу ҳафтада Андижонга боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингини ўтказди. Унда ушбу ҳафтада режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Қайд этилишича, бу ҳафтада ҳам президент Шавкат Мирзиёевнинг кун тартиби тиғиз бўлади.

Бугун соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар,  эртага олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.

Шунингдек, 15 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашувлари мўлжалланган.

17-18 июнь кунлари эса давлат раҳбарининг Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг