Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент бухоролик оила хонадонида меҳмон бўлди

Президент бухоролик оила хонадонида меҳмон бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.

Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кирди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди.

Бу оила олдин шу маҳалладаги эски уйда истиқомат қилар эди. Энди барча ушбу замонавий мавзеда яшаётганидан рози.

Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Шу ерда Бухоро вилоятида автомобиль йўллари қуриш ва таъмирлаш, Бухоро шаҳрида оқова сув иншоотлари қуриш, эски кўп қаватли уйлар қиёфасини янгилаш режалари ҳақида ахборот берилди.

Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг