Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президентга янги маслаҳатчи тайинланди

Президентга янги маслаҳатчи тайинланди

Фото: «Gazeta.uz»

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Равшан Ғуломов Ўзбекистон Республикаси президентининг иқтисодиёт, инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Равшан Ғуломов (1968 йилда туғилган) Тошкент давлат университети (1992) ва Австралия миллий университетини (1998) тамомлаган. 

Турли йилларда Марказий банк раиси биринчи ўринбосари (2001-2004), Ўзбекистон Миллий банки раиси биринчи ўринбосари (2004-2006), «Асака» банк раиси (2006-2007), Молия вазири биринчи ўринбосари (2009-2010), Иқтисодиёт вазири (2010-2011), Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестиция вазири (2011-2012), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори (2012-2017), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (2017-2018),  Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири (2018-2019) сифатида ишлаган. 2019 йилнинг январида Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўктамжон Каримов Иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг