Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокурорларга ўқ узишга ваколат берилди

Прокурорларга ўқ узишга ваколат берилди

Прокуратура органлари ходимлари хизмат қуролини ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган.

31 май куни президент томонидан имзоланган қонун билан «Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилган. Илгари фақатгина олиб юриш мумкин эди.

Шунингдек, «Қурол тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролар ва махсус хизмат вазифаларига эга юридик шахсларнинг ходимлари қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувдан ўтказилади.

Қонун билан хизмат қуролига ҳамда фуқаровий қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг