Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қандай қилиб умрни ўн йилга узайтириш мумкин?

Қандай қилиб умрни ўн йилга узайтириш мумкин?

Фото: «Turismovalparaisodelmar.cl»

Фойдали одатлар, жумладан, жисмоний машқларни мунтазам бажариш ва соғлом овқатланиш инсон умрини тахминан ўн йилга узайтириши мумкин, дейди Амстердам ва Гарвард университетлари олимлари. Мутахассисларнинг тадқиқот натижалари «British Medical Journal» журналида чоп этилди.

Тадқиқотда қарийб юз мингта 50 ёшли одамлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилди. Улар илмий иш бошланганда ҳеч қандай касаллик билан оғришмаган. Қарийб 20 йил давомида уларнинг ҳол-аҳволи кузатиб борилди. Тадқиқотчилар иштирокчиларнинг қайсиларида юрак-қон томир касалликлари, саратон ёки иккинчи тип диабет пайдо бўлгани ҳамда бу касалликлар неча ёшда келиб чиққани ва уларнинг қанча умр кўрганлигига эътибор қаратишди.

Пировард натижада экспертлар бешта асосий хавфли омилни аниқлашди: чекиш, алкоголь истеъмол қилиш, ёғ ёки қандни кўп ейиш билан боғлиқ носоғлом овқатланиш, кам жисмоний фаоллик ва тана вазни индекси бўйича ҳисобланган ортиқча вазн.

Ушбу бешта омилга кўра олимлар 50 ёшли одамнинг соғлигини беглилашди.

Тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, тамаки ва алкоголни умуман истеъмол қилмаслик, тана вазнини назорат қилишдек 4-5 та фойдали одати бўлган аёллар ўртача 84,4 йил умр кўришган. Бу одатларнинг бирортасига ҳам амал қилмаган гўзал жинс вакиллари эса 73,7 йил яшашган. Эркакларда эса бу кўрсаткич 81,1 ёшга 73,5 ёшни ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг