Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қарши — Китоб» темирйўл тармоғи мустақиллик арафасида фойдаланишга топширилади

«Қарши — Китоб» темирйўл тармоғи мустақиллик арафасида фойдаланишга топширилади

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АК матбуот хизмати

Қарши-Китоб темир йўл линиясини модернизация қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси тўлиқ ниҳоясига етказилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га «Ўзбекистон темир йўллари» АК матбуот хизмати хабар берди.

Бизга маълум қилишларича, умумий узунлиги қарийб 124 километр бўлган мазкур лойиҳа «Ўзбекистон темир йўллари» акиядорлик жамиятининг тажрибали мутахассислари томонидан қисқа фурсатда амалга оширилган. Ушбу йўналишда вокзаллар  янгидан қурилиб, станциялар реконструкция қилинган. 2 та кўприк, 20 га яқин сунъий иншоот бунёд этилган. Мавжуд темир йўллар  модернизация қилиниб, атрофини панжара билан ўралган. Бу ишларга 100 га яқин замонавий техника, 300 нафардан зиёд мутахассислар жалб қилинган.

Бундан ташқари, соҳа энергетиклари томонидан лойиҳа доирасида режалаштирилган 94 км масофага темир бетон устунлари ўрнатиш, уларга консоллар илиш, контакт симлари тортиш каби барча ишлар тўлиқ якунланган. Шунингдек, ўтган вақт мобайнида 1 та ним тортиш станцияси ҳам қуриб ишга туширилди.

Бугун, 25 август куни Қарши-Китоб йўналишида илк синовлар бошланди. Йўналишда электровоз ҳамда Афросиёб замонавий электропоезди синаб кўрилмоқда. Янги темирйўл тармоғи мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг