Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарё ҳокимлари даволаниш учун Тошкентга жўнатилди

Қашқадарё ҳокимлари даволаниш учун Тошкентга жўнатилди

Қашқадарё вилояти туман ва шаҳар ҳокимлари тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш учун Тошкент шаҳрига йўл олди. Ҳокимларни Қарши темир йўл вокзалидан кузатиш маросимида Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

«Тарихда биринчи бор даволаниш учун бормоқдасизлар. Демак, дам олишга бораяпманми ёки даволанишга, деган фикр ҳаммада бўлиши керак. Сизнинг саломатлигингиз жамиятга ҳам, оила аъзоларингизга ҳам керак. Эртадан ўринларингизни вақтинча ёшлар эгаллайди. Президентимиз таъкидлаганларидек, «Халқчил бўлишнинг бирдан бир усули – халқни дарду ташвишларини ичида бўлиш». Ёш раҳбарлардан зора биттагина халқ дардига ечим топа олсак ҳам, бу катта ютуқдир», – деди Зойир Мирзаев.

Қайд этилишича, вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари 10 кун давомида «Чинобод Плаза» санаториясида тиббий кўрик натижалари асосида даволаниб қайтишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг