Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда кучли шамол асоратли бўлди (фото)

Қашқадарёда кучли шамол асоратли бўлди (фото)

Фото: ФВВ

Бугун, 28 январь куни Қашқадарёда кучли шамол кузатилди.

Кучли шамол сабаб Қарши айланма йўлида тунги ёритиш чироқлари, шаҳар кўчасидаги реклама монитори қулаган, биноларнинг томи учган.

Соат 14:53 га қадар 3 маротаба дарахт ва бошқа қурилмаларнинг қулаши билан боғлиқ ҳолатларда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ФВБ маълум қилди.

Энергетика вазирлиги кучли шамол сабабли Қашқадарё вилояти туман ва шаҳарларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилиш кузатилаётганини билдирди.

Қайд этилишича, хавфсизликни таъминлаш мақсадида электр тармоқлари вақтинчалик тармоқдан ажратилган.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг, электр энергияси қайта тармоққа уланади.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳам кучли шамол эсмоқда, Қорақалпоғистонда эса қор ёғаётгани қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг