Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қимор ўйнаган залолат ботқоғига ботади

Қимор ўйнаган залолат ботқоғига ботади

Инсонда пулга бўлган қизиқиш азалдан мавжуд, лекин уни топишга, эгалик қилишга бўлган ёндошув ҳар хил кечади.

Иқтисодда «Пул фетешизми» деган тушунча бор. Бу — пулга муккасидан кетиш, ҳар бир нарсани пул билан ўлчаш, пул ҳамма муаммони ҳал қилади, деган қарашдир.

Лекин пул топишнинг 2та йўли бор: ҳалол ва ҳаром. Қайси йўлни танлаш ҳар бир кишининг ўзига, унинг дунё қарашига, савиясига, диний эътиқоти ва саводига боғлиқ.

Яхши тарбия кўрган, диёнатли одамлар ҳаромдан ҳазар қилади. Рўзғорини, бола-чақасини ҳалол йўл билан пул топиб боқишни ўзларига амал қилиб олган бўлади.

Аммо «тотализатор» ўйинларида пул тикиб, енгил пул топиш, ҳаромдан ҳазар қилмаслик, фирибгарлик, алдов, тарозидан уриш ва бошқа ноҳалол йўл билан пул топувчилар ҳам, афсуски, кўп.

Бу масалада аҳолини 3 турга бўлиш мумкин:

Биринчиси, табиатан, ҳар қандай ҳолатда ҳам қимор ўйинларига қизиқмайди ва қимор ўйинлари иштирок этмайдилар. Бунга, асосан диний эътиқод, оила тарбияси, қонун билан жазога тортилиши ва бошқалар сабаб бўлади.

Иккинчиси, қимор ўйинларига қизиқишади, имкониятларидан келиб чиқиб қимор ўйинларида иштирок этадилар. Улар қимор ўйинларигаасосан «кўнгилочар» машуғулот сифатида қарайдилар, турли дўстлар ва жамоалар таъсирида иштирок этишга қизиқишади.

Учинчиси, қимор ўйинларига касб сифатида қарайдилар, бу турдаги инсонларни қимор ўйнашларини ҳеч қандай сабаб тийиб тура олмайди, ҳатто диний ва қонунчилик билан тақиқланганига қарамай, улар ўзларини тўхтатолмайдилар. Бу тоифадаги инсонлар атрофдаги барча ҳодисаларни қимор ўйинлари каби талқин қилишади. Шунинг учун қимор ўйинлари тақиқланган мамлакат фуқаролари асосан энг катта қимор ўйинларига мослашган ҳудудларга турист бўлиб боришади. Масалан: Лас-Вегас, Монте-Карло, Азов-Сити, Макао, Сингапур.

Қимор ўйинлари, хусусан тотализатор ўйинлари аниқ математик ҳисоб-китобга асосланган. Бу ўйинларни ташкил этувчилар ҳамиша фойдага эга бўлади, улар ютқазмайдилар. Келиб тушган пулнинг 4/2 ёки 3/2 қисми улар томонидан ўзлаштирилади. Ушбу ўйинлардан катта фойда ўйин эгаси, жуда озгина қисми ўйин иштирокчиларига тегади ва кўпчилик бу ўйинларда ютказади. Ўйинда ютганлар, ютуқларидан мағрурланиб, хурсанд бўлиб, жар солади, ҳаммага мақтанадилар, ўйинларни реклама қилинишига катта ҳисса қўшадилар. Оқибатда минглаб ўйин иштирокчиларининг чув тушушига замин яратадилар.

Аслида қимор ўйинларида ўртакаш ва даллоллик вазифасини бажарувчилар аниқ ютади. Айтганимиздек, қимор аниқ ҳисобларга асосланган материцалар бўлиб, унда тотализатор ёки букмекер томонидан ютуқни ким олиши ва ким ютказиши аниқ бўлади. Ишонувчан инсонлар эса «омадни синаш» ва «ҳар доим ютуқли» каби ёлғон эфориялар ҳисобига  пулларидан айрилади ва хатто қарзга ботиб, қулликка тушиб қолиши мумкин.

Қимор ўйнаб пул топиш, аввало кишининг психологик қарашларига нисбатан содир бўлади. Осонлик билан бир марта пул топган одам, ўша пулдан рағбатланади ва яна ҳаром пул топишга қўл ураверади. Ваҳоланки, ҳаром йўл билан топилган, кимнингдир азият чекиши, норози бўлиши, надомадда қолиши эвазига топилган пул юқмайди, вақти келиб унинг зарари нафақат моддий, шу билан бирга маънавий зиён келтиради. Энг даҳшатлиси, дўзах ҳукмига дучор бўлади.

Қимор ўйинларидан ҳазар қилишимиз керак, ҳалол ишлаб, меҳнатдан, қобилиятдан, тадбиркорликдан, мулкдан пул топишга одатланиб, турмуш фаровонлигимизни муттасил ошириб боришга ва гўзал ҳаёт кечиришга ҳаракат қилишимиз зарур.

Рустам Ҳасанов,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг